[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 70 из 89«1268697071728889»
Модератор форума: SHUMBOLA 
°๑۩UZBEKCHA-FORUM۩๑ ° » Umumiy bo'lim » She'riyat olami » SEVGILIM UCHUN sherlarim (SEVGILIM UCHUN sherlarim)
SEVGILIM UCHUN sherlarim
DiyoraДата: Jum'a, 17.Avgust.2012, 08:36 | Сообщение # 691

Подполковник


Сообщений: 873


[ 6 ]


Offline
Hayr demang azizim,
Bahtlar tilang siz menga.
Yiglab Toymadi Kozim.
Sizni ishonay kimga?


killero4ka_1996Дата: Shanba, 18.Avgust.2012, 07:16 | Сообщение # 692

Майор


Сообщений: 12


[ 0 ]


Offline
MEN SENI SEVARDIM LEKIN GURURIM
QIZLIK HAYOSIYU YOSHLIK SURURIM,
YOL KOYMASDI ISHKIMNI OSHKOR ETISHGA
YO DILIM UZOLMAY TASHLAB KETISHGA.

SEVMAYMAN DER EDIM HAR GAL YONSAM HAM
ISHKIM ALOVLANAR MING BOR TONSAM HAM,
SEN OZGA KIZ BN BOLGANINGDA SHOD
QALBIMDAN CHIKARDI OSHKORA FARYOD.

MAYLI SEN SEVGAN SANAM
SENI MENDAK SEVOLSA DEYMAN .
BIR UMIRGA VAFODOR BOLIB
SENI BAHTLI KILOLSA DEYMAN.


DiyoraДата: Seshanba, 21.Avgust.2012, 05:55 | Сообщение # 693

Подполковник


Сообщений: 873


[ 6 ]


Offline
Qatra to’kdim ko’zimdan yoshim,
Allohdan o’tinib baxtim so’radim.
Bilsam baxtla otarkan kunda quyoshim,
Baxtimdan sevinim yana yig’ladim.

Bu foniy dunyoda yashab o’tarmiz,
Har bir qalb baxtga intilar har on.
Baxt deb ne hayolda neni ko’zlarmiz,
Baxt asli shundaki bizlarmiz inson.

Allohga shukurla sajda qilsak biz,
Bundanda ulkanroq baxtni olamiz.
Farz amallarini ado etsak gar,
Asil maqsadga shunda yetarmiz…


IYMON-NURIДата: Chorshanba, 29.Avgust.2012, 02:34 | Сообщение # 694





[ ]


«Менингдек севиб кургинчи»

Менингдек сен бир кун, кани, севиб кургинчи

Менинг каби кани, бир кун, ёна билгинчи

Заъфарондек саргайиб, сен, сулиб кургинчи

Севолмас, ёнолмас менингдек хеч ким!



Одамлар багрида кимсасиз булмок

Сурати аксинда мажнуний булмок

Шух-шодон хаётда минг аза тутмок

Булолмас, чидолмас ботир хам, хеч ким



Ишк мардин-майдонга чакиргин барин

Сардори булгайман шунда хаммасин

Менингдек ул майдонда аскар турганда

Ишк илмин шогирдларига кани йул булсин



Менингдек сен бир он уксиб кургинчи

Багрингдан тиканларни териб кургинчи

Кулингда лаъл турса ишк бозорида

Менсимай утсалар бир чидаб курчи



Суниб кетар булсам сенсизлик гамда

Уксиб балки йигларсан сен мозоримда

Кадримга етмадинг нодоним унда

Топмадингму менингдек сен хаётингда



Менингдек орзуни армон деб курчи

Менинг каби уни сен, бир кумиб курчи

Тирик колсанг агар шунда хам севгим

Излаб излаб мени сен, бир топиб курчи.
IYMON-NURIДата: Chorshanba, 29.Avgust.2012, 02:39 | Сообщение # 695





[ ]


Кечиролмадим...

Хаёт хавзаси гоҳо бир лойқаланар,
Ойдин бўлгунича етмас мадоринг
Юрагингга нишин урганида севгинг
Чандиғи бир умр эслатиб турар

Бахтли кунимда хам хўрлигим келиб
Мағлуб кунимни мен доим эслайман
Вақт бир кун сочимга сепса хам қорлар
Мен сени хеч қачон кечиролмасман

Армонли аламим мен билан яшар
Ўзгартиролмайман утмишни, нетай?
Кўнглим жисмим ила ғалаён этар
Кечиролмайман, хохлай, хохламай.

Бир вақтлар адашиб қилган хатога
Дилим сени асло кечирмай ўтар
Энди "афсус" бўлган учрашган кунга
Бир умр ўксиниб ўтади қалблар

Насиб этиб, шояд нуроний кунда
Юзланиш бор хали пирлик холида
Хеч нима демайин бир кулиб боқгум
Кўз кўзга тушиб ийманган холда

Неча йил хўрлигим кўринар унда
Кўрсатиб қанчалар захмат чекканим
Жавоб тополмайин гунохкор кўзлар
Аста ерга боқиб уялар шунда

Хайқирар қалбим "пайти келди!"-деб
"Сенмисан битмаган умрим яраси
Умидли севгимга орзуим янчиб
Ранг баранг орзуим қилган қораси?!"

Юзимдан шунда хам кулгу аримас
Рухсорим то абад бўлгай қироли.
Сен ёқтирган кўнглим хеч хам қаримас
Унда хамон эсар севги шамоли.

Армон ила дилда учқуни сўнмас
Ёшликда айтилган тилак ва эзгу
Уларни эслашиб тилда айтолмай
Лабларга югурар юзаки кулгу

Нечун жилмаярмиз тушунолмасмиз
Ўйлашиб, "Шу кунга наҳот етдикми?"
Бошқача бўлганда ул ўтмишимиз
Бу ишва хақиқий бўлар эдими...

Сўрама, юракда аламинг нечун?
Саволни жуда кеч берганинг учун
Қалбингдаги борин айтмаганингчун
Кечирмасман сени, севганим учун.

Гул бериб эвазига тикан олганим
Шунга хам беадад шукур қилганим
Табаррук деб бағримга уни босганим
Шунда хам севганим катта хатоим.

Мухаббат бахтига эришолмади
Севгилим сени хеч унутолмадим
Ўрнингни бошқаси боса олмади
Ягонам сени мен кечиролмадим

Ортингдан югуриб ета олмадим
Кўзимда ёш қотиб тикилиб қолдим
Шу йўлда бир умр дардисар бўлдим
Сени мен хеч қачон кечиролмадим

Хаёт лахзасига нуқта қўйилса
Ногахон хаёлдан ўтар армонлар
Оллохим "Нимага етмадинг?" деса
Охирги нафасим...исмингни сўзлар...
IYMON-NURIДата: Chorshanba, 29.Avgust.2012, 02:41 | Сообщение # 696





[ ]


"Сенсизликка кўникиб бўлдим"



Сенсизликка ўрганиб қолдим,

Армонларим энди йиғламас.

Ўксиб ўксиб йиғлаган дамда

Истаб сени энди талпинмас



Сенсизликка ўргатиб бўлдинг

Севдирганинг каби бир вақтлар

Аламларни туғдириб қўйдинг

Қанча одам энди қийналар





Сенсизликни қабул қилганман

Йўлларингда эмас нигохим

Бошқа йўлга интилмаган хам

Керакмикан менга бу охим?



Сенсизликка кўникиб бўлдим

Орзуларим энди ушалмас

Сени севиб бир ёниб бўлдим

Учраб қолсанг, дилим қувонмас



Сенсизликка ўрганиб қолдим

Соғинчларим энди йиғламас

Хаётимга адашиб келган

Бир бебурдни энди қўмсамас



Сенсизликка ўрганиб бўлиб…

нега яна сенга атадим нома...
IYMON-NURIДата: Chorshanba, 29.Avgust.2012, 02:44 | Сообщение # 697





[ ]


Кечир мени ийманган кунглим

Айтолмадим, тишланди тилим

Бугун менинг андухим дўстим

Севмасликка етмади кучим

Кечир мени оғринган кўнглим



Яна машшоқ қилди мухаббат

Қўлларимга тутқазиб торим

Беаёвдир ишқим бешавқат

Кечир мени йўқолган борим



Айро қолдим яна қувончдан

Ғам ғуссага уланар куним

Беқарордир яна ғурурим

Кечир мени ийманган дилим



Қайтиб келди сайёр балоим

Хаётим тинч, бўлганда сўлим

Маккор экан билсам мухаббат

Кечир мени ишонган кўнглим



Армон дилда топажак қўним

Хам кўмарман қайта орзуим

Яна жазоладим сени ишончим

Кечир мени соддадил ишқим





Алғов-далғов яна сўзларим

Тилкаланар севгидан жисмим

Севмасликка етмади кучим

Кечир мени алданган севгим!





Сўнгги нажот тарк этиб жоним

Озор бўлар армондан бир дил

Севмасликка етмади кучим

Кечир мени оғринган кўнгил
SevaraДата: Dushanba, 03.Sentyabr.2012, 14:47 | Сообщение # 698

Рядовой


Сообщений: 8


[ 0 ]


Offline
Sevdim! Sevildim! Kuttim! Kuttirdim! Sog’indim! Sog’intirtim!
Quvonchlar his ettim! Rashk deb o’zdan kettim!

Hijronlarda kuydim! Kuysamda yana suydim!
Lekin ayrildim! Sevgimdan emas… Sevgilimdan…
Sevgim qalbimni qiynadi yomon, qalbim esa aqlimga bo’y sunmay yo’l olardi sevgilim tomon…

Axir menga sevgilim endi begona! Buni sevgim tushunmas yagona…
Tunlari bedor bo’ldi azobdan … Yupanch izladim mayu sharobdan…
Xatto kechib yobordim ordan… Lek kecholmadi ul yordan

Nihoyat…
Aqlim ila qalbim keldi bir qarorga… sevgimni ko’mmoqlik uchun yo’l oldim mozorga…

Yo’lda sevgim qalbimga qildi iltijo… Lek qalbimdan chiqmadi sado…

Mana kirmoqdaman asta Armon mozoriga … Ne qilay chidolmadim Sevgim ozoriga …

Qo’lga oldim majburlik belkuragin…
Qaziy boshlarim sevgimga qabr… Tiladim bu ishda o’zimga sabr…

Tayyor bo’lgan qabrga Tiriklayin ko’mdim sevgimni…

Qabr toshga yozdim shu atayin so’zlarim
Ochsin deb har ko’rganda basir ko’zlarim …
Bundan boshqa yo’l yo’q edi sen uchun…
Sevgisiz ham bahtli yashash mumkun…
Bunga faqat ishonmoq kerak
Buning uchun do’st kerak mehr kerak…

Taqdir hukmiga shu bugun ko’ndim… Sevgimni esa Armon mozoriga ko’mdim…


Ayrimlar och qoringa o'ylay olmaydi, qorni to'ygach esa o'ylagisi kelmaydi.
ArmonchaДата: Dushanba, 03.Sentyabr.2012, 15:57 | Сообщение # 699

Рядовой


Сообщений: 10


[ 0 ]


Offline
SOKIN TUN ERKALAR
HAYOLLARIMNI,
MAYIN SHABBODALAR SILAYDI
YUZIM,
JAVOBSIZ QOLDIRGAN
SAVOLLARIMNI.
JAVOBIN BERGAYSAN QACHON
YULDUZIM,
SOKIN TUN BUNCHAHAM BAG'RI
TOSH EKAN.
KIMSASIZ QOLMAS HECH,
KO'NGLI YOSH EKAN.
BIR MENDA DESAM GAR, ARMON
VA HIJRON,
OSHIQLAR KO'ZIDA DOYIM YOSH
EKAN!!!.


SEVISHNI EPLASANG SEV
ArmonchaДата: Dushanba, 03.Sentyabr.2012, 15:58 | Сообщение # 700

Рядовой


Сообщений: 10


[ 0 ]


Offline
Bugun so’ngi nafas hayotim
so’ndi
Kunglim sezayapti hayqiriq
to’ldi,
Lekin o’tkan kunim o’tkan
hayotim.......
Toza tiniq bo’ldi. so’ngisi
keldi...
Meni azizlarim unitmang meni
Menku rozidirman o’tkan
kunimdan
Sizlarchi so’ylanglar
rozimisizlar...?
Mendak bir insondan qalbi
nizomdan..


SEVISHNI EPLASANG SEV
°๑۩UZBEKCHA-FORUM۩๑ ° » Umumiy bo'lim » She'riyat olami » SEVGILIM UCHUN sherlarim (SEVGILIM UCHUN sherlarim)
Страница 70 из 89«1268697071728889»
Поиск: