Главная » Шоу бизнес » ШАҲРИЁР УЧУН "ТАРОНА РЕКОРДС”НИНГ ҚАДРИ БИЛИНЯПТИМИ?

ШАҲРИЁР УЧУН "ТАРОНА РЕКОРДС”НИНГ ҚАДРИ БИЛИНЯПТИМИ? смотреть онлайн

ШАҲРИЁР УЧУН
Качество:
HD
Ваша оценка:
4.3/5  (голосов: 3)
Рассказать друзьям:
Смотреть ШАҲРИЁР УЧУН "ТАРОНА РЕКОРДС”НИНГ ҚАДРИ БИЛИНЯПТИМИ? онлайн!
ШАҲРИЁР УЧУН "ТАРОНА РЕКОРДС”НИНГ ҚАДРИ БИЛИНЯПТИМИ?
"АҚШдан қайтганидан бери ичкиликка берилгани ҳақида эшитдим. Рост экан. –дейди, репернинг ҳамкасби унга ачиниб."

***
ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ ВА УЛУҒБЕК ҚОДИРОВ 2012 ЙИЛНИ ОКЕАН ОРТИДА НИШОНЛАШНИ РЕЖАЛАШТИРДИ!
***
МАЙКЛ ЖЕКСОННИНГ ОИЛАСИ ЎЗБЕК ХОНАНДАСИГА ЁРДАМ БЕРАДИМИ?

Яқинда бир ҳолни кузатган хонанда ҳайрон қолганини айтди.

-Тунги ресторанларидан бирига боргандим. Шахриёрни кўриб қотиб қолдим. У маст ҳолатда. Гоҳ столга бошини қўйиб, гоҳ деворга суяниб ухлайди. АҚШдан қайтганидан бери ичкиликка берилгани ҳақида эшитдим. Рост экан. –дейди, репернинг ҳамкасби унга ачиниб.


"Тарона рекордс” билан шартнома вақти тугагани боис Шаҳриёр компанияни тарк этгани ҳақида биласиз. Шундан сўнг кимдир уни грин-кард ютиб, океан ортига, онасининг ёнига кетди деса, кимдир севгилисининг таклифига биноан Америкага бориб келди дейди. Сафари тез қариди, шекилли, у яна Тошкентда. Фақат саёқ юргани чатоқ бўлди. Ҳамкасбининг маълумотига суянсак, Шаҳриёга "Тарона Рекордс”нинг қадри билиняптимикан? Шахриёрни ҳам Фаррух Сойипов каби "адашган”лар сафида деб биладиган хонандалар ҳам йўқ эмас. Балки, шундай гап-сўзларга чек қўйиб, хонанда яна ижодини аввалгидай гуллатишга ҳаракат қилар? Эсласангиз, сочларини ғарбона реперларга хос ўрдириб, бир пайтлар ҳукумат тадбирларида ҳам қўшиқ куйлаганди, у. Шундай экан, яна имкон бор, куйлашда давом эт Шахриёр, куйла!

___________________________________________________



Озодбек Назарбековдан ажойиб ва ғаройиб янгилик. Балки, унинг апрел концертларига тушишни орзу қиладиган ашаддий мухлислари учун супер янгиликдир. Нима бўлганда ҳам, сизни бохабар қилишни жоиз деб билдик. "Дилдош” газетасига 2012 йил учун обуна бўлсангиз, 2012 йил апрел ойида бўлиб ўтадиган бир ойлик концертнинг бирон кунига сиз учун таклифнома тақдим этилади! Қалей?! Агар, бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи бўлсангиз: ҳам йил давомида газета эгаси бўлиб, ҳам суперюлдузнинг концертида маданий ҳордиқ чиқариш истагида бўлсангиз, қамчини уринг!

_______________________



Бир машҳур сулоланинг давомчиси бор. У бир пайтнинг ўзида икки суперюлдузнинг, ҳам Юлдузнинг, ҳам Озодбекнинг ашаддий мухлиси-ю, бироқ, ўзига Майкл Жексонни устоз деб билади. Жамшид Тўйчиев. Сулола боши Ўзбекистон халқ арбоби Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов. Бобоси Ўзбекистон халқ ҳофизи ва кулгу устаси Абулқосим Тўйчиев. Отаси эса "Баҳор” ансамблининг ғижжак устаси Ўткир Тўйчиев. Айни пайтда океан ортида ўз ижод услубини янада ривожлантиришни мақсад қилиб ёнаётган ёшларимиздан. Янгиликлари хусусида бўлажак юлдуз шундай дейди:

-Майкл Жексон дунё мусиқасида номини зарҳал ҳарфлар билан битиб кетган ижодкор. Унинг ижод мактаби турли миллат ва элатларни боғлайди. Менинг қизиқишим ҳам болаликдан бошланди. Жексонни жуда яхши кўраман. Рақс ўрганишимга унинг ижоди туртки бўлган. Америкада севимли юлдузимнинг шогирди билан танишишга мушарраф бўлдим. Юнис Серфати менга устознинг ҳар бир рақс сирларини мукаммал ўргатишга сабабчи бўлди. Ҳозирда Юнис ўз ижодини Францияда давом эттирмоқда. Баҳор ойида, насиб этса у Ўзбекистонга келади. У билан ажойиб дуэт яратиш ниятимиз бор.

Яна Жамшид Жексонлар оиласига мурожаати борлигини ҳам маълум қилди. Хонанда унинг ижодини қўллаб-қувватлашларини машҳур оила вакилларидан илтимос қилмоқчи. Орзуга айб йўқ. Ёрдам қўли чўзилса, нур устига аъло нур. Чўзилмаса ҳам, бунинг ҳеч ёмон жойи йўқ. Билъакс, Жексонлар Ўзбекистонда ҳам Майкл руҳини шод этаётган шогирди борлигини билиб олади!


______________________________________________________



Жаҳонгир Позилжонов океан ортига серқатнов бўлиб қолди. Бўш вақт топдим дегунча, Америкага жўнайди. Бир неча бор концертларда иштирок этишга муваффақ бўлди. Оиласи ҳам бундай бахтдан бебаҳра қолгани йўқ! Маълумотларга қараганда, "M&TVA-2011” тақдимотини ўтказибоқ, яна АҚШга шошади! Бу гал унга ҳамроҳ, бир неча бор виза олишга олиб, бироқ, ҳеч океан ортига боришга оёғи тортмаган ё сарф-харажатлар учун етарли маблағ топа олмаган актёрдир. Мана, ўша соғиниб кутилган интиқ дамлар энди етгандай...Улуғбек Қодиров Позилжоновга шерик. Жаҳонгир бу галги сафарига жиддий қарамоқда: ўйин кулгудан кўра, ўз карьераси юксалиши ҳақида қайғуряпти. У Холливудга бормоқчи ва йўли топилса, ўз омадини синамоқчи! Балли, "бойвачча”! Бир қўшиғида куйлагани каби "Ҳа, болакай, ҳа!” (шундай эдими?)




Ештиш Радио nihol-fm


Онлайн радио nihol-fm


Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
Комментарии (0)
Добавить комментарий
Информация
Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.